Путин қадрдон “ҳамсоясини” туғилган куни билан табриклади

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 30 август куни Россия Президенти Владимир Путин Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали гаплашиб, уни туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

“Телефон орқали мулоқот чоғида Россия Президенти Владимир Путин Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони туғилган куни билан самимий табриклади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, давлат раҳбарлари Украинадаги вазиятни ҳам муҳокама қилган.

Маълумот ўрнида, Александр Григоревич Лукашенко 1954 йил 30 август куни Беларуснинг Витеб вилоятида туғилган. Беларусь сиёсий, давлат ва ҳарбий арбоби. 1994 йил 20 июлдан бошлаб Беларусь Қуролли Кучлари Президенти ва Бош қўмондони ҳисобланади.

Лукашенко 2001, 2006, 2010, 2015 ва 2020 йилги сайловларда қайта сайланган. 2020 йилги сайлов натижалари оммавий норозиликларни келтириб чиқарган. Европа Иттифоқи, Канада, АҚШ, Буюк Британия, Украина ва бошқа бир қатор давлатлар Лукашенкони қонуний Президент сифатида тан олишдан бош тортган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг