Путин Эрдўған билан Сурия масаласини муҳокама қилди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали мулоқот қилди. 

Икки давлат раҳбарлари Сурия Араб Республикасидаги,  шу жумладан ушбу мамлакат шимолидаги вазиятни муҳокама қилишни давом эттирдилар. Хусусан, Туркия армияси бўлинмалари ва Сурия ҳукуматининг қуролли кучлари ўртасидаги тўқнашувларнинг олдини олиш зарурлиги қайд этилди. 

Россия Президенти Сурия-Туркия чегараси бўйлаб ҳудудлардаги гуманитар вазиятнинг кескинлашишига эътибор қаратди. Россия давлат раҳбари, шунингдек, ҳозирда курд қуролли гуруҳлари томонидан ҳимоя қилинаётган террорчилик ташкилотлари аъзолари, жумладан ИШИДнинг мавжуд вазиятдан фойдаланиши қабул қилиниши мумкин эмас деб ҳисоблайди. 

Террористлар аллақачон озод бўлиш ва қўшни давлатларга киришга ҳаракат қилмоқдалар. 

Россия ва Туркия Президентлари Суриядаги сиёсий ечим жараёнини давом эттириш тарафдори бўлиб, октябрь ойининг охирида Женевада БМТ шафелигида Конституция қўмитасини чақиришга кўмаклашиш ниятларини билдирдилар. 

Иккала раҳбар ҳам Сурия Араб Республикасининг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш мажбуриятини олганликларини яна бир бор тасдиқладилар. 

Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўғанни яқин кунларда амалий ташриф билан Россияга келишга таклиф қилди. Ўз навбатдаги Туркия Президенти ҳам ушбу таклифни қабул этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг