Путин Алиев билан Қорабоғ масаласини муҳокама қилди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин бугун, 3 сентябрь куни озарбайжонлик мавқедоши Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Суҳбатда Жанубий Кавказдаги ҳозирги вазият атрофлича муҳокама қилинди. 

Арманистон-Озарбайжон чегарасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, минтақада иқтисодий ва транспорт алоқаларини ўрнатиш бўйича мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар муҳимлиги қайд этилган. Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябрь, 11 январь ва 2021 йил 26 ноябрдаги асосий уч томонлама келишувларини изчил амалга ошириш нияти тасдиқланган. 

Илҳом Алиев 31 август куни Брюсселда Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян ва Европа кенгаши президенти Шарль Мешиль билан бўлиб ўтган учрашув ҳақида маълумот берган. 

Шунингдек, икки томонлама кун тартибидаги айрим амалий масалалар, жумладан, савдо-иқтисодий, энергетика ва гуманитар соҳалардаги масалалар кўриб чиқилган. 

Алоқаларни давом эттиришга келишиб олинган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян 31 август куни Бельгия пойтахти Брюсселда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель воситачилигида музокара ўтказди ва навбатдаги учрашувни ноябрь ойида ўтказишга келишиб олди.

Учрашув давомида миқ этмаган Пашинян орадан икки кун ўтиб, Тоғли Қорабоғ мақоми масаласи аниқланмагунча, Қорабоғ можаросининг ечими ҳақидаги баёнотлар ўринсиз эканини айтиб чиқди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Илҳом Алиев Қорабоғ

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг