Путин “Афғонистон тажрибаси”нинг бутун дунё учун оқибатлари ҳақида гапирди 

Олам

image

Афғонистонда ўтказилган “тажрибалар” муаллифлари чекинди, унинг оқибатлари эса бутун дунё ҳамжамияти томонидан бартараф этилиши керак. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, Афғонистондаги инқироз бошқа одамларнинг қадриятларини ташқаридан келадиганларга боғлаб қўйишдек масъулиятсиз сиёсат натижасидир.

“Мен Афғонистондаги инқирознинг ҳозирги даври бошқа одамларнинг қадриятларини ташқаридан юклашга бўлган масъулиятсиз уринишлар, сиёсий муҳандислик усуллари билан демократик тузилмаларни қуриш истагининг бевосита натижаси, деб кўп айтганман. Улар бошқа мамлакатларда яшаётган урф-одатларга эътибор бермайди”, деган давлат раҳбари БРИКС саммитида. 

Унинг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар беқарорликка ва охир-оқибат бетартибликка олиб келади. 

“Шундан сўнг, бу “тажрибалар” муаллифлари тезда орқага чекинишди. Бунинг оқибатларини бутун дунё ҳамжамияти ҳал қилиши керак”, дея хулоса қилган Россия раҳбари. 

У ўз нутқи давомида АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши мамлакатда янги инқирозга олиб келганини ҳам қайд этган. 

“Бу минтақавий ва глобал хавфсизликка қандай таъсир қилиши номаълум”, деган Путин.

Афғонистондаги вазият

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Путин

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг