Пул тайёр. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди – Раматов Сўхда нималар қилинишини айтди

Жамият

image
Сафоев қирғизистонлик депутат билан чегарадаги можарони муҳокама қилди north_east

Сафоев қирғизистонлик депутат билан чегарадаги можарони муҳокама қилди

“Халқ Ғаниев керакмас деяпти”. Сўхликлар Ариповга дардини айтди north_east

“Халқ Ғаниев керакмас деяпти”. Сўхликлар Ариповга дардини айтди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 31 май куни Фарғона вилоятининг Сўх тумани Чашма қишлоғида Қирғизистон фуқаролари билан юз берган тўқнашувдан кейин Ҳукумат эътибори туманга қаратилган.

Қисқа вақт ичида Сўхни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш ва иш ўринлари яратиш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Ҳозирда Ҳукумат аъзолари ушбу дастур бўйича ишларни белгилаб олиш учун водийда бўлиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов туманда шу йилнинг ўзида амалга ошириладиган ишлар бўйича маълумот берди. Бу ҳақда Сўх тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унинг қайд этишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Сўх туманини ривожлантириш учун 843 миллиард сўм ажратилиши мўлжалланган.

“Шу йилнинг ўзида 288 миллиард сўмлик маблағ йўналтирилиб, 5,5 мингта янги ишчи ўрни яратишга қарор қилинди. Бир ҳудудга шунча маблағни қисқа муддатда ажратиш ва режаларни амалга ошириш бу жуда катта иш.

Асосий муаммолардан бири йўл масаласи. Умуман йўл йўқ десаям бўлади. Албатта биз йўл хўжалигини бетон қопламага ўтказиб, Россияга кета олмай қолган одамларимизни иш билан таъминлаш масаласини кўряпмиз. Қўл билан ишлаймиз ва бу кўп вақт туради. Бу орқали мингга яқин одамга иш топиб берамиз”, деди Раматов.

Шу билан бирга, биринчи навбатда инфратузилмани яхши қилишга эътибор бериш кераклиги таъкидланди. 

“Сув, канализация масалалари, кабель, электр... Аввал шу ишларни тугатиб, кейин йўлни қиламиз. Ҳурматли Бош вазиримиз айтиб ўтдилар, пул тайёр. Ҳеч қандай муаммо бўлмайдий. Бу ишларни тезда қиламиз”, деди Очилбой Раматов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудидаги икки қишлоқ аҳолиси сувдан фойдаланиш масаласида келишолмай, икки ўртада тўқнашув юз берди.

Юз берган тўқнашув бўйича 1 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов учрашув ўтказиб, тергов ҳаракатини биргаликда олиб боришга ва айбдорларни жазолашга келишиб олди.

Музокарадан кейин Арипов сўхликлар билан учрашди. Аҳоли бор муаммосини Бош вазирга тўкиб солди. 2 июнда эса Ҳукумат аъзолари Сўхга борди ва ҳудудни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди.

Ҳозирда Ўзбекистон Президенти ҳам амалий ташриф билан Фарғона вилоятида бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Очилбой Раматов Сўх

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг