ПСЖ яна бир йирик трансфер учун ҳаракатларни бошлади

Спорт 15071
image

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти трансферлар ойнаси пайтида яна бир йирик харидни амалга оширишни режалаштирмоқда.

“Corriere dello Sport” нашрининг хабарига кўра, француз гранди ҳалигача “Наполи”нинг сенегаллик ҳимоячиси Калиду Кулибалига қизиқиш билдирмоқда. Бу сафар уриниш жиддийроқ бўлиши ҳақида маълумотлар мавжуд.

Парижликлар африкалик футболчининг жароҳати туфайли майдонга тушмаётган ва камида бир ойдан кейин сафга қайтадиган Серхио Рамосга ўринбосар, деб билишмоқда. Шу сабабли айни дамда клуб расмийлари Неаполь жамоаси билан футболчи трансфери борасида алоқага чиққан ва музокараларни бошлаб юборган. Кулибалининг потенциал трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

30 ёшли футболчи 2014 йилдан буён Неаполь жамоасининг шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2022-23 йилги мавсум охиригача тузилган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ёзда бир қанча юлдуз футболчилар билан шартнома имзолади. Клуб сафига Жанлуижи Доннарумма, Серхио Рамос, Ашраф Ҳакими, Жоржиньо Вейналдум ва Лионель Месси каби футболчилар келиб қўшилди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 705
Рейтинг: 3
t
×