ПСЖ TikTok платформасида 10 миллион обуначи йиғган илк спорт клуби

Спорт 1024
image

Франциянинг ПСЖ клуби TikTok саҳифасида обуначилар сони 30 июнь куни 10 миллиондан ошди. Ушбу натижадан сўнг Париж клуби ушбу платформада бундай натижага эришган илк спорт клубига айланди.

Клуб ушбу TikTok саҳифасини 2019 йилнинг июль ойида ишга туширган, 2020 йилнинг баҳорида эса обуначилар сони миллиондан ошган эди. Кейинчалик эса ПСЖ TikTok даги энг машҳур футбол клубига айланган.

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида клубнинг платформадаги постлари 145 миллион марта кўрилган ҳамда 17 миллиондан ортиқ “лайк” олган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 3.4
Теглар
t
×