ПСЖ Неймар учун қарийб 500 млн евро пул сарфлагани айтилмоқда

Спорт 2872
image

Унинг трансфер нархи 222 млн еврони ташкил қилганди

Бразилиялик футбол юлдузи Неймар ҳамда ПСЖ клуби ўртасидаги келишувнинг молиявий томонлари маълум бўлди. Бу ҳақда Испаниянинг “El Mundo” нашри хабар берди.

Маълумки, ПСЖ 2017 йилда Неймарни сотиб олиш учун “Барселона”га 222 млн евро тўлаган. Футболчининг дастлабки беш мавсуми учун ҳар йили 43 миллион 334 минг евро маош белгиланган. Агар футболчи олтинчи мавсум ҳам Париж клубида қоладаган бўлса, унинг йиллик маоши 50 миллион 556 минг еврогача кўтарилади. 

Шундай қилиб, Неймар билан келишув ПСЖга умумий ҳисобда 489 миллион 228 минг еврога тушган.

Маълумот учун, Неймарнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Агар у шу муддатга қадар клубда қолса, ПСЖ у учун яна камида 400 миллион евро пул сарфлашига тўғри келади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 105
Рейтинг: 2.9
t
×