ПСЖ хўжайинининг акаси Месси ва Роналдунинг бир клубда ўйнашига ишора қилди

Спорт 2310
image

Франциянинг ПСЖ клуби хўжайини Тамим бин Ҳамад ал-Танининг акаси Халифа бин Ҳамад ал-Тани ўзининг Twitter’даги саҳифасига жамоанинг янги ҳужумчиси Лионель Месси ва “Ювентус” форварди Криштиану Роналдунинг Париж клуби либосидаги суратини жойлади.

У ушбу суратга изоҳ тариқасида “Бўлиши мумкин?” деб ёзади Ал Тани. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача ал-Тани ПСЖ Месси билан келишувга эришганини ҳам биринчи бўлиб хабар қилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3.1
t
×