ПСЖ билан ўйин ҳақида бир сония ҳам ўйламадим – Гвардиола

Спорт 2486
image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Европа Чемпионлар Лигаси старти олдидан гуруҳ босқичидаги ўйинлар борасида мулоҳазаларини билдирди. Унинг фикрича, “Сити” учун ПСЖ билан ўйинга қараганда, “Лейпциг”га қарши баҳс қийинроқ ўтади.

“ЕЧЛ эртага старт олади. Албатта, биз учун биринчи ўйин қийин бўлади. “Лейпциг” жиддий рақиб, шу туфайли улар билан баҳсга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Бу биз учун гуруҳ босқичидаги энг муҳим ўйин. 

Месси ва ПСЖ? Мен ПСЖ ҳақида бир сония ҳам ўйлаганим йўқ. Гуруҳда биз тўқнаш келадиган жамоалар қийин, лекин ПСЖ билан ўйин бизга қийинчилик туғдирмаса керак”, дейди Пеп.

Шунингдек, мураббий “Лейпциг”нинг ўтган мавсумлардаги қониқарли натижалари борасида ҳам фикр билдириб, уларга қарши баҳс жамоа учун қийин ўтиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ўтган мавсум ЕЧЛ финалчиси саналади. Ўшанда “шаҳарликлар” финалда “Челси”га мағлуб бўлиб, совриндан қуруқ қолган эди. Финал йўлида Пеп Гвардиола шогирдлари ПСЖни ҳам таслим этишган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3.1
t
×