ПСЖ 6 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, “Лейпциг” “Штутгарт”ни тор-мор этди

Спорт 1943
image

Франция чемпионатининг 3-тури доирасида Парижнинг ПСЖ клуби сафарда “Брест”га қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой ўтган баҳсда парижликлар 2:4 ҳисобида рақибидан устун келишди. Учрашувдаги голларга “Брест” сафида Франк Онора ҳамда Стив Мунье муаллифлик қилган бўлса, ПСЖнинг 4 голи Андер Эррера, Килиан Мбаппе, Идрисса Гейе ҳамда Анхель ди Мариянинг номига ёзилди. Шу тариқа, Париж клуби ўз очколари сонини 9 тага етказиб олган ҳолда онлайн турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Кейинги турда Почеттино жамоаси “Реймс” билан тўқнаш келади. Учрашув 29 август куни Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.

Шунингдек, Германия чемпионати 2-турининг очилиш баҳсида “Лейпциг” ўз уйида “Штутгарт”ни қабул қилди ва муросасиз кечган учрашувда рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди. 

Доминик Собослаи ўйинда дублга эришган бўлса, Эмиль Форсберг ва Андре Силва ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Шу тариқа “Лейпциг” турнирдаги илк 3 очкосини қўлга киритган ҳолда онлайн турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Худди шунча очкога эга “Штутгарт” эса 7-поғонадан жой олган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 42
Рейтинг: 3.1
t
×