Президентнинг бу ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бошланган янги ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига чиқиб, пойтахтда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов бугун, 25 июль куни Президент фаолиятига бағишланган брифингда айтиб ўтди. 

“Бошланаётган ҳафтамиз ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти иш тавқимида жуда тиғиз. Давлат раҳбари иштирокида режалаштирилган тадбирлар жуда ҳам кўп. Ҳафта давомида Президентимиз ҳузурларида бир нечта долзарб масалаларга бағишланган тадбир ва муҳокамалар режалаштирилган”, дейди Асадов. 

Унинг қайд этишича, Президент Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиши кўзда тутилган. 

Шунингдек, далват раҳбари тармоқ ва ҳудудларда ахборот технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади. 

28-29 июль кунлари Тошкентда Шайхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Президентнинг ташкилот Ташқи ишлар вазирлари билан учрашуви кўзда тутилган. 

Бундан ташқари, 25-26 июль кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади ва унда 20 дан ортиқ давлат делегациялари иштирок этади. Уларга Президент мурожаат йўллаши режалаштирилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

492

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг