Президентга тиббиёт соҳасига доир 1,5 мингдан ортиқ мурожаат келди – ССВ

Жамият

image

Президентнинг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқоти учун ташкил этилган “Сall-марказ”га 1500 дан ортиқ мурожаат келиб тушди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат тиббиёт ходимлари билан "Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида очиқ мулоқот ўтказиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.

Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат тиббиёт ходимлари билан "Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида очиқ мулоқоти доирасида CСВ томонидан махсус “Сall-марказ” фаолияти йўлга қўйилган. “Сall-марказ”га шу кунга қадар тиббиёт ходимлари ва аҳоли вакилларидан жами 1512 та мурожаат келиб тушган.

Қайд этилишича, тиббиёт ходимлари мурожаатларининг 783 таси (80 фоизи) ўз ечимини топган, 190 таси (20 фоизи) ижро жараёнида.

Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри (158 та), Қашқадарё (100 та) ва Фарғона (89 та), Андижон (82 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда. 

Кўтарилган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш ва билдирилган таклифларга комплекс ёндашиш мақсадида мурожаатлар:

  • бирламчи тиббий ёрдам, 
  • шошилинч ва тез тиббий ёрдам, 
  • ихтисослаштирилган марказлар фаолияти, 
  • илм-фан, 
  • олий тиббий таълим, 
  • тиббий-ижтимоий ҳимоя, 
  • фармацевтика, 
  • оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, 
  • санитария-эпидемиология хизмати, 
  • хусусий тиббиёт,
  • малака ошириш,
  • соғлом турмуш тарзи,
  • юридик хизмат,
  • ўрта махсус тиббий таълим,
  • давлат-хусусий шерикчилик каби қатор йўналишларга ажратилган. 

Мисол учун, шу пайтгача йўлланган мурожаатларнинг 297 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинига, 109 таси тез тиббий ёрдам хизматига, 95 таси ихтисослашган марказлар фаолиятига, 74 таси илм-фан йўналишига дахлдор. 

Вазирлик мурожаатларнинг аксарияти “Сall-марказ”га бириктирилган мутахассислар  томонидан ҳал қилинса, бир қисми тиббиёт ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқотда  Ўзбекистон Республикаси Президентига тўғридан-тўғри етказилишини эслатиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг