Президент ТДИУдаги порахўрлик ва аттестациядан ўтолмаган ўқитувчилар ҳақида гапирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий таълим соҳа коррупциянинг ўчоғи эканини алоҳида урғулади. Бунда давлат раҳбари Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг собиқ ректори Баҳодир Ходиевни мисол сифатида келтирди. 

“Эсласам кайфиятим бузилади. Ходиев деган валломатни ишдан олдим. Янги ректоримиз оддий аттестация ўтказди. 65 фоиз домла ўтмади. 35 эмас, 65 фоиз. Ҳамма нарса порахўрлик. Бечоралар қандай ўқиган, тасаввур қилиб бўлмайди. Домлалар ҳаммаси “доктор наук”, индамасанг академик бўлиб олади”.

Давлат раҳбари Олий таълим, соғлиқни сақлаш ва қурилиш соҳаларида жуда катта коррупция мавжудлиги, бу юзасидан кўплаб шикоятлар тушаётганини таъкидлаб, мазкур масала билан шахсан Бош прокурор шуғулланишини айтди. 

“Бу тизимларда жуда қаттиқ кураш олиб борамиз. Бировга ёқадими, йўқми. Ректор давлатдан ойлик олади. Менга куни кеча бир ректорнинг номзодини киритяпти. Буни ҳоким кўрганми, десам йўқ дейди. У ректорни ҳокимдан бошқа одам яхши билиши мумкинми? Олий таълим вазири ҳокимни бир тийинга олмайди. Прокурор учта тизим бўйича ишни тўхтатмаслиги керак 

Сенат бир йил давомида учта йўналиш бўйича ҳисоботни прокурордан эшитса, тўғри бўлади. Кимга қандай жазо, кимга натижа...”

Давлат раҳбари яқинда Бош прокурор танқидидан кейин Олий таълим вазири Мажидов узр сўрагани, лекин узр сўраш билан иш битмаслигини айтди. 

“Кеча телевизорда Мажидовнинг гапини эшитдим: Мени кечиринг. Қонун билан жавоб бериши керак. Кечирим билан бўлмайди. Энди кечиролмаймиз. Негаки одамлар бизни кечирмайди”, дейди Президент. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

364

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг