Президент ташрифидан кейин Бектемир ҳокими ишдан олинди

Жамият

image

Тошкентнинг Бектемир тумани ҳокими Шоҳрух Бахтиёрович Мамажонов лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда “Газета.uz” ўз манбасига таяниб хабар берди.

Сектор раҳбарлари — прокурор, ички ишлар бўлими бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам лавозимидан бўшатилган.

Жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бектемир туманини айланганди. Президент ташрифи давомида туманда ишсизлик даражаси 3,3 фоиз, шу жумладан, аёллар орасида 1,7 фоиз, ёшлар ўртасида 1,5 фоиз экани қайд этилганди.

Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари етишмаслиги, қатор маҳаллаларда ички йўллар ҳолатининг ёмонлиги, коммунал тизимларда ҳам камчиликлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Шохруҳ Мамажонов Бектемир туманида 2018 йил июлдан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Бектемир Шоҳрух Мамажонов

Баҳолаганлар

244

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг