Президент тадбиркорлар билан учрашувдан сўнг, ҳар куни 2 тадан қарор имзоланаётганини айтди

Жамият

image

Бугун, 24 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экология ва атроф-муҳит муҳофазасига бағишлаб йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

Йиғилишни якунлар экан, давлат раҳбари ўтган ҳафта тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларнинг ижросига алоҳида тўхталиб ўтди.

Маълум қилинишича, кеча, 23 август куни 60 га яқин ташаббус ва таклифларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Шунингдек, ҳар куни камида 2 тадан қарор имзоланаётгани таъкидланган.

“Йирик лойиҳаларни инфратузилмага улаш, туризм, умумий овқатланиш ва экспорт қилувчи корхоналарга имтиёзлар бериш, қўшилган қиймат солиғи тизимини соддалаштириш, индукцион печлар бўйича тақиқларни бекор қилиш каби масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди”, дейди Президент.

Давлат раҳбарига кўра, имтиёз ва енгилликлар тадбиркорликни мутлақо янги босқичга олиб чиқиши зарур

“Ушбу берилган имтиёз ва енгилликлар ҳозирги мураккаб пандемия даврида ва ундан кейинги оғир шароитда биз учун иқтисодиётнинг драйвери ҳисобланган тадбиркорликни мутлақо янги босқичга олиб чиқиши зарур. Айтилган ташаббуслар ҳар бир тадбиркорга етиб бориши, амалда бажарилиши, улар ўз фаолиятида бунинг натижасини, албатта, ҳис этишлари шарт”, дейди Президент.

Қайд этиш керакки, ушбу йиғилишда давлат раҳбари ҳокимларнинг ишидан қониқмаганини айтиб, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги муаммоларни кўрсатиб ўтган. Бундан ташқари, йиғилиш доирасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг