Президент Шаҳидлар хотираси хиёбонига борди

Жамият

image


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди. 

Қуръон тиловат этилиб, халқимиз озодлиги учун фидо бўлган инсонлар ҳақига дуо қилинди. Анъанага кўра, элга ош тортилди.

Хиёбондаги рамзий қабр ёнида нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлиб ўтди.

Фидойи ва ватанпарварларнинг ҳаёти ва меросини ўрганиш, хотирасини абадийлаштиришга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Мамлакатдаги тинчлик, эркинлик ва тўкинликнинг қадрига етиш, дилинг Оллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин деган ғояга амал қилиб, ҳамма соҳаларни ривожлантиришга интилиш, ёшларни кенг дунёқарашли, ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялаш муҳимлиги таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Шаҳидлар ҳиёбони

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг