Президент Самарқанднинг туризм салоҳиятини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 февраль куни Самарқанднинг туризм салоҳиятини, шу жумладан зиёрат туризмини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йил 9 февраль куни давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унда туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш, транспорт йўналишларини кенгайтириш ва сифатини ошириш, сайёҳларга мақбул шароитлар яратиш мақсадлари белгиланди.

Хабарга кўра, бу борада Самарқанднинг салоҳияти жуда юқори. Шу боис мазкур вилоятда туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича комплекс ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Самарқанд туманида туристик марказ ташкил этилмоқда. Бу сўлим масканда 8 та замонавий меҳмонхона, йирик анжуманлар зали, ресторанлар, боғ ва сайилгоҳлар бўлади.

Ушбу туристик марказни Самарқанд халқаро аэропорти, темир йўл вокзали, Имом Бухорий мақбараси, Регистон майдони ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан боғлайдиган кўчалар таъмирланмоқда.

Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида 10 та янги меҳмонхона барпо этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев тақдимот билан танишиб, транспорт, йўл ва коммуникация тармоқларини ривожлантириш, Самарқанд шаҳрини ободонлаштириш, савдо ва хизматларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг