Президент Самарқандда даволанаётган сенатор Ҳасан Нормуродовни бориб кўрди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида даволанаётган Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ҳасан Нормуродовни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бу инсон юртимиздаги фидойи нуронийлардан. Узоқ йиллар халқ таълими тизимида ишлаган. Кейинчалик “Нуроний” жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси сифатида меҳнат фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларига катта ҳисса қўшган. Ҳозирги кунда Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари”, дейилади хабарда.

Хабарга кўра, 82 яшар Ҳасан Нормуродов жонкуяр ва самимий инсон сифатида вилоят аҳолиси ўртасида ҳурмат қозонган. 2019 йилда Президент фармонига кўра “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.  

Шавкат Мирзиёев фидойи меҳнат фахрийсига мустаҳкам соғлик ва бардамлик, узоқ умр тилаган.

Ҳасан Нормуродов вақт топиб келгани, юксак эътибор кўрсатиб, қўллаб-қувватлагани учун давлат раҳбарига ташаккур билдирган.

Шу билан Президентнинг Самарқанд вилоятига ташрифи якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг