Президент меҳнат миграциясига оид қарор имзолади
Жамият
−
30 Июль 2021
8259Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан меҳнат мигрантларининг:
• хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш учун БҲМнинг 3 баробаригача;
• йўл транспорт чиптаси харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 2 баробаригача;
• ривожланган мамлакатларга ишчи визаларини расмийлаштириш учун БҲМнинг 5 баробаригача давлат бюджетидан пул ажратилади.
Шунингдек:
• Малака имтиҳонларининг харажатларини қоплаш учун 20 минг нафар меҳнат мигрантига 14,6 млрд сўм;
• хорижий тил ёки касбга ўқиган фуқароларга транспорт чиптаси учун 490 минг сўм;
• транспорт чиптасини харид қилиш учун 69 минг нафар меҳнат мигрантига 33,6 млрд сўм миқдорида компенсация тўланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда базавий ҳисоблаш миқдори 245 минг сўмга тенг.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023