Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимовга ректорлик юклатилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бугун, 21 ноябрь куни қабул қилган қарори билан Рустам Қосимовга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди.

У бир вақтнинг ўзида Президентнинг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради. 

Маълумот ўрнида, ушбу лавозимда шу кунга қадар Шуҳрат Акмалович Ёвқочев фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюриб, қурилиш ишлари билан танишган эди. Президентга Бош вазир Абдулла Арипов ва маслаҳатчи Рустам Қосимов ҳамроҳлик қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Рустам Қосимов

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг