Термизда Президент келишига кўча супураётган аёлни машина уриб кетдими? ЙҲХББ изоҳ берди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи вақтида кўча супураётган аёлни ҳокимлик машинаси уриб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарда аёл икки кундан буён кома ҳолатида қолаётгани айтилган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 1 июнь куни соат 07:30 ларда ҳайдовчи Э.Б. ўз бошқарувида бўлган Captiva русумли автомобилни Термиз шаҳри, “Шодлик” маҳалласидаги А.Темур кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, ушбу кўчанинг “Баркамол авлод” марказий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан ўтаётган вақтда унга нисбатан чап томондан ўнг томонга қараб пиёдалар йўлакчасидан велосипедда кетаётган П.Р.ни автомашинасининг олд қисми билан туртиб юбориши натижасида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада, фуқаро П.Р. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Термиз филиалидаги жонлантириш бўлимига ётқизилган. 

“Суриштирув давомида аниқланишича, мазкур транспорт воситаси давлат раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи жараёнида ташкил этилган кортеж автомобилларига алоқаси йўқлиги, бундан ташқари Амир Темур ва Баркамол Авлод кўчаларининг кесишмасида кортеж ҳаракатланмаганини маълум қиламиз”, дея қўшимча қилинган ЙҲХББ хабарида.

Ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи арафасида 14 март куни Каттақўрғон туманида 42-умумтаълим мактабининг 23 яшар ўқитувчиси Диана Еникеева бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этган эди. Ўқитувчи ўз мажбуриятига кирмайдиган тозалаш ишларига жалб қилинганда, уни машина уриб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Термиз

Баҳолаганлар

671

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг