Президент IT бўйича вилоят ҳокимларига муҳим топшириқ берди

Жамият

image

Вилоят ҳокимлари бир ой муддатда “Astrum” академиясига келиб, барча шароит ва имкониятларни кўзи билан кўриб, ўз ҳудудида камида 1 тадан шундай IT академия ташкил этиш лойиҳасини бошлаши керак. Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев  уларга шундай вазифа юклади. 

“Бугунги мулоқотимизни ўтказиш учун "Astrum" академиясини бежизга танламадим. Бу ерда юзлаб ёшлар энг замонавий дастурлаш кўникмаларини эгаллаётгани, айниқса, ўқиш давомидаёқ даромад топаётгани қувонарли,  албатта. Бошқа ҳудудларда ҳам бундай IT академиялар ташкил қилиш истагида бўлганларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, барча масалаларини ҳал қилиб берамиз”, деган давлат раҳбари.

Хорижий ҳамкорлар билан бирга мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳларда ўқувчи ва талабаларнинг IT кўникмаларини шакллантириш бўйича “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Президент бу дастур келгусида ҳам давом эттирилишини айтди.

"Келгуси беш йилда мамлакатимиз IT хизматлари экспортини 1 миллиард долларга етказишни режа қилганмиз. Агар ёшларни IT касбларга ўқитишни тўғри йўлга қўйсак, уларни сифатли инфратузилма, компьютер ва кафолатли буюртма билан таъминласак, албатта, бу маррага бемалол эришамиз", деган Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент йиғилиши

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг