Президент чўнтагидан қоғоз чиқариб, ҳокимга ночор маҳаллаларни санаб берди (видео)

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти акс этган “Махсус ракурс” кўрсатувининг навбатдаги сонида Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва янги лойиҳалар билан танишди. 

Унда Президент ички чўнтагидан иккига букланган қоғоз чиқариб, кутилмаганда Олтиариқ тумани ҳокимига, тумандаги ночор маҳаллаларни санаб берди.

“Ҳар бир маҳаллани номи билан ўрганиб келганман. Мисол учун, сенинг туманинг Олтиариқда “Гулобод” – энг оғир маҳалла. Қолаверса, “Навқирон”, “Зилол”, “Янгиариқ”, “Ғайрат”, “Шарқ”, “Жонибек”, “Янги араб”, “Қизилтепа” ҳам бор. Низомиддинов (Президент админстрацияси раҳбари – таҳр.) менга мана шу ҳамма маҳалла бўйича, бугун кечқурунгача, Қўчқоровнинг одамлари, Маматқуловнинг ўзи жорий қилиши керак. Барча 123 та маҳалла бўйича бошинг билан жавоб берасан. Мана сен Ниёзов, (Олтиариқ тумани ҳокими – таҳр) шу маҳаллаларда одамлар биздан рози, деб ўйлайсанми? Норози”, дейди Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг