Президент борса, ликиллаб боради кўпи – Мирзиёев Бош вазир ўринбосарлари ҳақида

Жамият

image

Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. Мурожаатнома давомида Президент Бош вазир ўринбосарларини кескин танқид қилди.

Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосарларининг ҳар бир туман ҳокими ўринбосари нима иш қилаётганини билши, ўрта бўғиндаги одамлар билан алоҳида шуғулланиши кераклиги ҳақида гапирди. 

“Энди Бош вазир ўринбосари бўлиб, чиройли бўлиб юрадиган замон ўтди. Бош вазир ўринбосари бўлдингми, халқимиз ишондими, Президент сенга ишондими, аравани тортгин. Тортолмасанг, кет. Кабинетда ўтирадиган замон тугади. Ҳар бир вазирликдаги вазир ўринбосари билан ўрта бўғиндаги одамларни ҳар ойда беш кун ўқитиши керак. Бош вазир ўринбосари ҳар бирини билиши керак. Қишлоқда қайси туман ҳокимининг ўринбосари нима қиляпти, ким билиши керак? Тармоқнинг раҳбари – шу Бош вазир ўринбосари. Лекин, минг афсус, Президент борса, ликиллаб боради кўпи, қўпол бўлса ҳам”, дейди Президент.

Шавкат Мирзиёевга кўра, депутат ва сенаторлар ўзлари сайланган ҳудуддаги муаммолар тегишли вазирликлар томонидан қай даражада ҳал этилаётгани доимий назорат қилиб бориши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Мурожаатнома

Баҳолаганлар

875

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг