Президент боксчи Райҳона Қодировага Nexia-3 совға қилди

Спорт 7881
image

Хабарингиз бор, Япония пойтахти Токио шаҳрида XXXII ёзги Олимпиада баҳсларида Китоб туманида таваллуд топган боксчи Райҳона Қодирова ҳам муносиб иштирок этди.

Шу боис, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Райҳона Қодировага “Президент совғаси” — Nexia-3 машинаси топширилди.

Шунингдек, Райҳонага Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан “Келажак бунёдкори” медали ҳам топширилди.

Маълумот ўрнида, қашқадарёлик боксчи қиз Олимпиада баҳсларида 2 та жанг ўтказиб, биринчи баҳсда ғалабани қўлга киритган бўлса, иккинчи жангида эса бразилиялик рақибасига имкониятни бой бериб қўйган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 407
Рейтинг: 3
t
×