Президент бир қатор туман ҳокимларини қатъий огоҳлантирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистоннинг бир қатор туманларида кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмагани сабабли ҳудуд раҳбарлари қатъий огоҳлантириладиган бўлди. Бу ҳақда бугун, 9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Таъкидланишича, бир ҳафта олдин ўтказилган селектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича барча масалалар туман даражасида бирма-бир тушунтириб берилган.

“Охирги 3-4 кунда бўлиб ўтган чангли об-ҳаво шароити ҳам ушбу дастур қанчалик тўғри эканлигини яққол кўрсатиб турибди”, деди Президент.

Давлат раҳбари мутасаддиларни лойиҳани амалга оширишда қўшиб ёзиш, рақамларни бўрттириб кўрсатиш, ишларни пала-партиш бажаришга йўл қўймаслик ҳақида қатъий огоҳлантирди.

Шунингдек, тадбир давомида бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ишга фаол киришгани, лекин Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида дарахт экиш режа кўрсаткичларидан анча ортда қолаётгани таъкидланди.

Шу билан бирга, Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманларида кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмагани сабабли ушбу туман ҳокимларига қатъий огоҳлантириш бериладиган бўлди.

Азизбек Наҳанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

840

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг