Президент бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади

Жамият

image

9 октябрь – “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан Тошкент шаҳридаги “Туркистон” санъат саройида катта барам тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар, шифокор ва ҳамширалар, маданият ва санъат намоёндалари иштирок этган маросимда Давлатимиз раҳбарининг Тиббиёт ходимларига табриги ўқиб эшиттирилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бир гуруҳ тиббиёт ходимларига давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ мукофотларни топширди.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов соҳа ходимларини Тиббиёт ходимлари куни билан табриклади.

1

Байрам санъат усталари концерти билан якунланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситханова иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

табрик мукофот Тиббиёт ходимлари куни

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг