Президент Бектемирда маҳалла раислари, ёшлар билан мулоқот қилди

Жамият

image

Бектемир тумани Тошкент шаҳри саноатининг 10 фоизини таъминлайди. Жорий йилнинг ўтган даврида бу ерда саноат маҳсулоти 9 фоизга, хизмат кўрсатиш 8 фоизга, экспорт 11 фоизга ўсган.

Учрашувда туманда янги “ўсиш нуқталари”ни топиш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш борасидаги режалар айтиб ўтилди.

Масалан, Бектемир туманига Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманларидан жами 1 минг 639 гектар ер ўтказилади. Натижада туман ҳудуди 3 минг 472 гектарга етади. Бунинг ҳисобига янги саноат ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этиш, минглаб иш ўринлари очиш имконияти яратилади.

Яқин уч йилда туманда умумий қиймати 3,3 триллион сўмлик 61 инвестиция лойиҳаси амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, жорий йилда 52 та шундай лойиҳа ишга туширилиб, 2 минг 700 дан зиёд янги иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

Туманда ишсизлик даражаси 3,3 фоиз, шу жумладан, аёллар орасида 1,7 фоиз, ёшлар ўртасида 1,5 фоиз экани қайд этилди. Мактабгача таълим муассасалари етишмаслиги, қатор маҳаллаларда ички йўллар ҳолатининг ёмонлиги, коммунал тизимларда ҳам камчиликлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, камбағалликни камайтириш, уй-жойга муҳтож оилаларга уй ажратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Хизмат кўрсатиш соҳасини кескин ривожлантириш, янги ижтимоий объектлар барпо этиш, коммунал тармоқларни қуриш ва таъмирлаш, уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Давлат раҳбари маҳалла раислари, ёшлар етакчилари билан мулоқот қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг