Президент 10 та вилоят ҳокими ўринбосарларига “уйғониши” учун 3 ой вақт берди

Жамият

image

Савицкий, Термиз археология, Ўзбекистон давлат санъат музейларига бутун дунёдан одамлар келади, лекин маҳаллий аҳолини бу маданият масканларига бориши тизимли ташкил этилмаяпти. Шу каби бир қатор муаммоларни Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 26 апрель куни туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда танқид қилди.

Таъкидланишича,  мамлакатда 122 та музей мавжуд, амм уларнинг салоҳиятидан фойдаланилмаяпти. Музейларда 2,5 млндан ортиқ ашё сақланиб, 112 мингтаси нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланади.

“Лекин қайси ҳоким музейлар муаммоси билан шуғулланди, деган саволга ижобий жавоб йўқ. Мисол учун, Савицкий, Термиз археология, Ўзбекистон давлат санъат музейларига бутун дунёдан одамлар келади, лекин аҳолимизни бу маданият масканларига бориши тизимли ташкил этилмаяпти.

Шу боис бугун Абдуҳакимовга янги ўринбосарлар – Бахтиёр Ибрагимов, Нусратилла Зикриллаев, Ботир Шахриёровни тайинладим. Ҳар бир вилоят ҳокимига ҳам туризм бўйича ўринбосарлар берилган. Бундай имконият қачон бўлган? Бу борада Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Фарғонада туризм бўйича ўринбосарлар яхши ишлаяпти. Қолган ҳудуд масъуллари ҳали “уйғонгани” йўқ”, деди Президент.

Йиғилишда шу 4 та ҳудуддан ташқари барча вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати белгилаш, якуни бўйича лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

370

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг