Пойтахт ва икки вилоятда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Жамият

image

2020 йил 30 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 нафарга кўпайиб, 3513 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Тошкент шаҳри, 4 нафари Самарқанд вилояти, 2 нафари эса Наманган вилоятидан, жами 8 нафар аҳоли орасида қайд этилди. 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлса, 27 май куни 2 нафар Россиядан, 28 май куни 1 нафар Қозоғистон ва яна 1 нафари Сирдарё вилоятиги “Гулистон” чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида тасдиқланди. 

Айни пайтда мамлакатда 2728 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайиб, реабилитацияга кузатилди. 

Ҳозирда мамлакатда 771 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 7 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ, Наманганнинг Тўрақўрғон туманида илк бор коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг