Португалияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Олам

image

Португалияда бугун, 9 ноябрь куни коронавирус туфайли фавқулодда режим ишлай бошлади. Бу ҳақда RTP телерадиокомпанияси хабар бермоқда.

Фавқулодда режим бутун мамлакат бўйлаб эмас, балки унинг аксарият қисмида – 121 та муниципалитетда, шу жумладан, Португалиянинг энг йирик шаҳарлари – Лиссабон ва Портуда жорий этилган. 9 ноябрдан 13 ноябргача маҳаллий вақт билан 23:00 дан 5:00 гача комендантлик соати ўрнатилади. Шунингдек, ушбу шаҳарларнинг аҳолисига кўчага чиқмаслик қатъиян тавсия этилган.

Кейинги дам олиш кунлари соат 13:00 дан 5:00 гача комендантлик соати жорий этилади, бемор қариндошига ёрдам бериш, итни сайр қилдириш, дўконга ва дорихонага боришга рухсат берилади. Комендантлик соати вақтида ресторанлар уй буюртмаларини етказиб беришади.

Маълум қилинишича, фавқулодда режим ҳолати камида 23 ноябргача амалда бўлади. Эҳтимол узайтирилиши ҳам мумкин.

Португалия коронавируснинг биринчи тўлқини пайтида Европанинг жанубидаги қўшнилари сингари ёмон зарба олмади. Аммо иккинчи тўлқин пайтида бу мамлакатда бошқа кўплаб қитъанинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби юқтиришлар сони ҳам кўпаймоқда. Португалияда пандемия бошланганидан бери 179,3 минг киши инфекция юқтириб олди, 2,8 минг киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Португалияда

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар