Португалия ва Нидерландия мусобақани тарк этиб, кўплаб антирекордларни янгилади

Спорт 3723
image
-

Кеча Евро-2020 нимчорак финалидан ўрин олган 2 учрашув ўтказилди. Бельгия Португалияни мусобақадан чиқариб юборган бўлса, Нидерландия кутилмаганда Чехияга мағлуб бўлган ҳолда мусобақани тарк этди. 

Ушбу ўйинлардан сўнг бир қанча натижалар, рекордлар ва антирекордлар ўрнатилди. Булар қуйидагилардир:

— Нидерландиянинг Евролардаги қизил карточкалари сони тўрттага етди. Бу — антирекорд. Қизиғи, четлатишларнинг барчаси Чехия билан ўйинларда содир бўлган;

— Португалия 1984 йилдан сўнг илк бор Европа чемпионатида чоракфиналга чиқа олмади;

— 38 ёшли Пепе Европа чемпионатлари плей-оффида асосий таркибда майдонга тушган энг кекса футболчига айланди;

— Маттейс де Лихт Нидерландия сафида 3 0та ўйин ўтказган энг ёш футболчи сифатида қайд этилди (21 ёш 319 кун);

— Нидерландия 2004 йилдан бери Европа Чемпионатлари нимчорак финалида ғалаба қозона олмаяпти;

— Роналду Евроларда 28 бор жарима зарбасини амалга оширган, аммо бирорта гол ура олмаган;

— Португалия қаторасига 2-бор йирик турнирлардан нимчорак финалдаёқ чиқиб кетди. Ўтган гал Португалияни ЖЧ-2018 нимчорак финалида Уругвай мусобақадан чиқариб юборган эди;

— Нидерландия ЖЧ ҳамда Европа чемпионатларидаги сўнгги 89 ўйинида илк бор дарвозага бирорта аниқ зарба бера олмади, бу антирекорд;

— Португалия Евро-1984 дан бери илк бор Европа чемпионати чорак финалига чиқа олмади. Бунга қадар улар 7 та мусобақанинг барчасида чорак финалга чиқа олганди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Евро-2020 нимчорак финалидан ўрин олган яна икки баҳс ўтказилади. Испания Хорватия меҳмони бўлса, Франция Швейцарияни қабул қилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 138
Рейтинг: 2.9
t
×