Португалия 2:1 ҳисобида ютади, ўғлим гол уради — Роналдунинг онаси

Спорт 2206
image

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Авейру Евро-2020 “F” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Португалия – Венгрия учрашуви натижаси бўйича ўз тахминини билдирди.

“Менинг фикримча, бугун бизнинг Португалия Венгрияни 2:1 ҳисобида мағлуб этади ва ўғлим ўйинда гол уради. Ўғлимга ва унинг жамоадошларига омад тилаб қоламиз, ғалабангиз учун дуо қиламан”, дейди Роналдунинг онаси.

Эслатиб ўтамиз, Португалия – Венгрия учрашуви бугун, 15 июнь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади. Гуруҳдаги иккинчи жуфтлик — Франция ҳамда Германия ўртасидаги баҳс эса 00:00 да бошланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.3
t
×