Портлаш уюштирмоқчи бўлган террористик гуруҳ раҳбари 21 йилга қамалди

Олам

image

Москвада террористик ҳужумларини уюштирмоқчи бўлган террористик гуруҳ раҳбари судланди. У 21 йилга қамалди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Федерал хавфсизлик хизмати жамоатчилик билан алоқалар маркази маълумотларига таяниб ТАСС хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди Москвада оммавий отишма ва портлашларни режалаштирган террористик гуруҳ раҳбарини 21 йилга озодликдан маҳрум қилган. 

Маълум қилинишича, Марказий Осиё минтақаси давлатларидан бирининг фуқароси Сурия ҳудудида бўла туриб, ИШИД халқаро террористик ташкилоти таркибида Москвада террорчилик ҳаракатларини содир этиш мақсадида ушбу террорчилик тузилмасининг махфий гуруҳини ташкил қилган.

Аниқланишича, унинг топшириғига кўра, терррорчи гуруҳ  аҳолини ўққа тутиш ва портлашлар уюштириш учун ўқотар қурол ва ўқдориларни, қўлбола портловчи мосламаларни ишлатишни режалаштирган. 

Махфий хизматнинг аниқлик киритишича, хавфсизлик идораларининг 2016 йилдаги профилактик ҳаракатлари туфайли террорчилик гуруҳи фаолияти бостирилган. Унинг аъзолари ҳибсга олинган ва кейин узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Улардан жуда кўп сонли автомат қурол, ўқ-дорилар ва қўлбола портловчи мослама мусодара қилинди. ФХХ гуруҳ етакчиси 2020 йил октябрь ойида ҳибсга олинганлигини хабар қилди. Тергов давомида унинг айби тўлиқ исботланган. У айбловларни тан олган.

Диёра Абдураҳмонова

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг