Поп тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Наманган вилояти Поп тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ер ажратишда ёрдам бериш эвазига 6,5 минг доллар пора олган вақтида ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган вилояти Поп туманидаги 20 гектар ер майдонидаги “Янги Ўзбекистон” массивини барпо этиш режалаштирилган 105 та кўп қаватли уйлардан 8 тасини қуриш рухсатини олиб бериш эвазига 80 минг доллар талаб қилган ва ушбу пул маблағларидан 40 мингини олдиндан беришни сўраган. Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этган учун судланиб, ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган, 1984 йилда туғилган шахс келишилган пулдан 2,3 минг долларини ўзининг хизмат ҳақи ва харажатлари учун олган вақтда ушланган.

Шунингдек, олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида у олдиндан сўралган 40 минг долларни муқаддам фирибгарлик содир этгани учун ҳозирда ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган, Тошкент шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган танишига бериши кераклиги маълум бўлган ва тезкор тадбир давом эттириб, 37,7 минг долларни олган вақтида ушбу шахс ҳам қўлга олинган. Ўз навбатида у ҳам ўзаро келишувга мувофиқ умумий 80 минг доллардан 48 минг долларни Поп тумани ҳокимининг собиқ ўринбосарига бериши кераклигини билдирган. Поп туманида ўтказилган тезкор тадбирда собиқ мансабдор шахс $6,5 мингни олдиндан олган вақтда ушланган.

Ҳозирда уччала ҳолат бўйича жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муҳайёхон Ҳабибуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг