Польша чегара хизмати делегацияси Тошкент шаҳар ИИББ фаолияти билан танишди

Жамият

image

Польша Чегара хизмати бош комендатураси Хорижликлар ишлари бўйича бошқарма директори Анджей Якубашек бошчилигидаги Польша чегара хизмати делегацияси “EURLO” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Улар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлди. 

Меҳмонлар Тошкент шаҳар ИИББда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий босқичлари, ҳуқуқбузарликларни эрта олдини олиш чоралари ҳақида маълумот олишган. Улар ички ишлар бўлими ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишган. 

“Пойтахт ички ишлар органлари фаолиятида сўнги йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг маҳсулотлари кенг қўлланилаётгани боис ҳодисалар бўйича чора кўриш тезлиги оширилишига ва ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олишга эришилаётганига алоҳида урғу берилди. Польша Чегара хизмати делагацияси раҳбарига бўлинма фаолиятига жорий қилинган техник воситалар, шу жумладан бугунги кунда Тошкент шаҳар ИИББ хизматлари ходимлари тасарруфида бўлган автомобиллар, махсус техника ва махсус воситалар намойиш этилди”, дейилади ИИББ хабарида. 

Сўнг Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари в.б. – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи полковник Дониёр Эргашев меҳмонларга ўзи раҳбарлик қилаётган, халқ тилида “туристик полиция” номи билан танилган бошқарма фаолияти ҳақида маълумот бериб, ходимларнинг карантин даврида фуқароларга кўрсатган ёрдамлари ҳақида сўзлаб берган. 

Шу куннинг ўзида меҳмонлар “туристик полиция” ҳамроҳлигида Рим-католик храмида бўлишди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон-Польша Польша чегара хизмати

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг