Поль Погба АПЛ тарихидан жой олди

Спорт 1236
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси Поль Погба АПЛ 2-туридан ўрин олган “Саутгемптон”га қарши баҳсдан сўнг, Премьер-лига тарихига кирди. У ўйинда Мейсон Гринвуднинг ҳисобни тенглаштирувчи голига ассистентлик қилган эди.

Футболчи бу орқали янги мавсумнинг илк 2 ўйинидаёқ голли узатмалари сонини 5 тага етказиб олди. У бу натижаси билан АПЛнинг илк 2 та учрашувида 5 та ассист ижро этган тарихдаги илк футболчига айланди.

Поль ўтган ҳафта “Лидс”га қарши баҳсда 4 та голли узатмани амалга оширган эди. Шунингдек, франциялик футболчи битта ўйинда 4 та ва ундан кўп ассистентлик қилган АПЛ тарихидаги еттинчи футболчи сифатида рўйхатга кирди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 3
t
×