Покистонни довдиратган кун. Airbus A320 ҳалокати ҳақида ҳозиргача нималар маълум?

Олам

image

Бугун, 22 май куни “Покистон ҳаво йўллари”га тегишли Airbus A320 самолёти ҳалокатга учради. Ҳозиргача ушбу фожиа ҳақидаги маълумотларни қуйидагилар ташкил этмоқда.

Самолёт PK 8303 рейси бўйича Лаҳор - Карачи йўналиши бўйича парвоз қилган.

Geo TV хабарига кўра, лайнер қулашидан бир дақиқа олдин бошқарув ходимлари билан алоқани йўқотган.

Учувчилар ва назоратчилар ўртасидаги суҳбатларнинг аудио ёзувида экипаж командирининг техник муаммолар ҳақида хабар бергани маълум бўлди. Учувчи иккинчи босқичга ўтишга қарор қилган. Шундан сўнг, бошқарувчига двигателнинг ишдан чиқиши тўғрисида хабар берган ва алоқа узилган

Маълумотларга кўра, ҳалокатга учраган самолёт бундан 15 йил муқаддам ишлаб чиқилган. Ҳаво лайнерининг “қора қутиси” топилган.

Покистон халқаро авиакомпаниясининг ҳалокатига самолётнинг қушлар билан тўқнашиши сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда “The Nation” газетаси ёзмоқда.

Нашрнинг маълумотларига кўра, самолёт қўниш механизмини сиқиб чиқарган. Газета тафсилотларни тўлиқ очиқламаган.

Маълумот учун, самолётда 91 йўловчи ва экипажнинг етти аъзоси бўлган. Айни пайтда самолёт ҳалокатида 50 кишидан ошгани аниқланди.

Ҳодиса оқибатида бир нечта турар-жой биноси вайрон бўлган, 20 га яқин маҳаллий аҳоли вайроналар орасидан қутқарилган. Ҳалокат жойида қутқарувчилар ва ҳарбийлар ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон

Баҳолаганлар

330

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг