Пике меҳмонхона қураётган ердан 250 та қабр топилди

Спорт

image

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пикега тегишли ердан 250 та қабр топилди. Шу сабабли футболчи қурдираётган меҳмонхонада ишлар вақтинча тўхтатилди.

Археолог Альберто Кампиана қазилган қабрларнинг аксарияти бўш эканлигини айтди. Маълум бўлишича, қабрлар ҳеч қандай маданий хусусиятга эга эмас.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, эҳтимол, қабрлардан умуман фойдаланилмаган. Бироқ, археологлар якуний қарор қабул қилишдан аввал қабрлар қайси асрга тегишли эканлигини аниқлаш мақсадида тадқиқот олиб боришади.

Маълумот учун, 2015 йилда Пике "Малага" меҳмонхонаси қурилиши лойиҳасига сармоя киритган эди. Қурилиш 2023 йилда қайта бошланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жерар Пике эртага, 5 ноябрь куни футболчилик фаолиятини расман якунлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Barselona JerarPike

Баҳолаганлар

1021

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг