Песков Путиннинг бункердаги ҳаёти ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

Олам

image

Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков пандемия вақтида РФ давлат раҳбари Владимир Путин махсус бункерда яшай бошлагани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Путин Ново-Огарёводаги резиденциясида яшаяпти, деган Песков Наил Асқарзоданинг “Хавфли вирус. Биринчи йил” фильми учун берган интервьюсида.

“Йўқ, Путин ҳозир пандемиядан олдин бўлганидек Ново-Огарёвода яшаяпти. У ўша ерда яшайди, кўп ҳолларда ишлайди ҳам, ўша ердан Кремлга келади”, деган Песков.

Шунингдек, Путин зарурат бўлганда камдан кам ҳолатларда хизмат сафарига ҳам чиқиб туради.

Песков, шунингдек, Президент Янги йилни доимгидек оиласи даврасида кутиб олишини айтиб ўтган. Аммо тафсилотларидан бехабарлигини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг