PepsiCo'нинг Ўзбекистондаги боттлери Миллий олимпия қўмитаси билан меморандум имзолади

Бизнес

image

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини янада тарғиб қилишга, ёшларимизни спортга кенг жалб қилишга Президентимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бир қатор дастурларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 ноябрдаги Республика комиссияси йиғилишининг тегишли баённомасига мувофиқ, бир қатор етакчи ташкилотлар юртимизда оммавий спорт тарғиботини кучайтиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Бугун, 22 май куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ана шундай ташкилотлардан бири PepsiCo компаниясининг Ўзбекистондаги расмий боттлери International Beverages Tashkent (IBT) билан ҳамкорлик меморандумини имзолаш тадбири бўлиб ўтди.

Унга кўра, IBT компанияси профессионал бокс бўйича WBA ва IBF камарлари соҳиби, Рио-2016 совриндори Муроджон Аҳмадалиев ва бошқа юлдуз спортчиларимиз билан республикада оммавий спортни ривожлантириш ва уни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш бўйича биргаликда ишлашади.

Шу билан бирга, International Beverages Tashkent компаниясининг стратегик ривожланиш бўйича директори Шухрат Эргашевнинг сўзларига кўра, IBT молиявий кўмаги асосида юртимизда оммавий спорт тарғиботи, соғлом турмуш тарзи бўйича “Янги Ўзбекистон — янги ғалабалар” ғоясини мужассам қилган тарғибот ишларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Бунда юртимизнинг машҳур спортчиларини умумий лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб қилиш, ўзбек спортининг ёрқин вакиллари сиймосида ёшлар учун қаҳрамонлар яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилади. Бу борада International Beverages Tashkent компанияси ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда муайян ишлар йўлга қўйилмоқда.

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг