Пеле операциядан кейинги ҳолати ҳақида маълумот берди

Спорт 850
image

Хабарингиз бор, “футбол қироли” Пеле яқинда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Пеле ўзига келгач, Instagram саҳифасида операциядан кейинги ҳолати ҳақида маълумот берди.

“Дўстлар, мен кундан-кунга ўзимни яхшироқ ҳис қиляпман. Мен тезроқ соғайишни ва яна футбол ўйнашни сабрсизлик билан кутяпман, аммо тикланиш учун ҳали бир неча кун керак”, деб ҳазил аралаш ёзади бразилиялик.

Эслатиб ўтамиз, 6 сентябр куни бразилиялик собиқ футболчи йўғон ичакдаги ўсимта сабабли жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган эди. Операция муваффақиятли якунлангач, у Instagram саҳифасида уни даволаган шифокорларга миннатдорчилик билдириб, пост қолдирган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×