Пашинян Тоғли Қорабоғ можаросининг ечими ҳақидаги гапларни пучга чиқарди

Олам

image

Тоғли Қорабоғ мақоми масаласи аниқланмагунча, Тоғли Қорабоғ можаросининг ечими ҳақидаги баёнотлар ўринсиз. Бу ҳақда бугун, 2 август куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан қилган баёнотида айтилган. 

“Тоғли Қорабоғнинг ҳудудий бирлик сифатида мавжуд эмаслиги ва можаро ҳал қилингани ҳақидаги барча баёнотлар Арцах арманларининг хавфсизлиги ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинмагунча аҳамиятсиздир. Шунга кўра, Тоғли Қорабоғнинг мақоми тўғрисидаги масала қайтариб бўлмайдиган тарзда ҳал қилиниб, шу муносабат билан ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраислари халқаро ҳамжамият томонидан маъқулланган мандатга эга”, дейилади баёнотда. 

Арманистон ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият 44 кунлик уруш оқибатида юзага келган гуманитар муаммоларни ҳал қилиш ва Тоғли Қорабоғда этник тозалаш сиёсатининг олдини олишга ҳаракат қилишга мажбурдир.

Эслатиб ўтамиз, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бугун, 31 август куни Бельгия пойтахти Брюсселда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель воситачилигида музокара ўтказди ва навбатдаги учрашувни ноябрь ойида ўтказишга келишиб олди.

Томонлар, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлари даражасида тинчлик шартномасини имзолаш бўйича музокараларни давом эттиришга аҳдлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг