Пашинян Путин, Раҳмон, Жапаров, Лукашенко ва Тўқаевни Алиевга қарши қайради

Олам

image

Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)дан Озарбайжоннинг чегарадаги ҳаракатларига сиёсий баҳо берилишини кутмоқда. Арманистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарига кўра, Бош вазир Никол Пашинян бугун, 28 октябрь куни КХШТ кенгаши йиғилишида шундай баёнот берган. 

“Пашинян 2021 йил 12 май ва ундан кейин, шу жумладан, 2022-йил 13-14 сентябрда Арманистоннинг суверен ҳудудига уюштирилган Озарбайжон тажовузига КХШТ томонидан аниқ сиёсий баҳо бериш ва уни қайта тиклаш бўйича йўл харитасини шакллантириш зарурлигини таъкидлади. Йиғилиш якунлари бўйича КХШТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларига қарор лойиҳасини келишиб олиш топширилди”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, Пашинян учрашувда КХШТ бош котибининг чегарадаги вазият ҳақидаги ҳисоботи кўп жиҳатдан мавжуд воқеликни, хусусан, Озарбайжон тузилмаларининг Арманистон Республикаси суверен ҳудудига бостириб кириши фактини ва унинг такрорланиши хавфини акс эттиришини таъкидлади.  

У Озарбайжон кучларини дастлабки позицияларига қайтариш заруратини алоҳида қайд этди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)нинг Коллектив хавфсизлик кенгаши (КХК) Баку ва Ереван ўртасидаги зиддиятларни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори бўлди.

Сессия бугун, 28 октябрь куни видеоконференция орқали бўлиб ўтди. Сессияда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Россия Президенти Владимир Путин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва КХШТ Бош котиби Станислав Зась иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян КХШТ

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг