Пашинян ортидан Алиев ҳам Блинкен билан гаплашиб олди

Олам

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен телефон орқали Баку ва Ереван ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш борасидаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

“Президент Илҳом Алиев Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг яқинда Тбилисида бўлиб ўтган учрашувини икки давлат ўртасида тинчлик битими бўйича музокаралардаги биринчи қадам сифатида баҳолади”, дейилади хабарда.  

Блинкен, ўз навбатида, “томонлар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотга ижобий баҳо беришини” билдирган. 

Алиев Блинкенга расмий Баку тинчлик битимини тайёрлаш бўйича комиссиянинг ўз қисмини ташкил этгани ва Арманистон томонидан ҳам шундай қадамлар кутаётганини маълум қилган. 

“АҚШ Давлат котиби Вашингтон Озарбайжон ва Арманистон ўртасида алоқа ва транспорт йўлакларини очишда техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган”, дейилади хабарда. 

Бундан ташқари, Алиев ва Блинкен аввалроқ Бакуда Озарбайжон ва Европа Иттифоқи ўртасида имзоланган энергетика соҳасидаги ҳамкорлик меморандумини муҳокама қилган. Ҳужжат яқин йилларда Озарбайжон газининг Европа бозорига экспортини икки баравар оширишни кўзда тутади.

Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафта бошида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳам АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан Қорабоғдаги вазият, Озарбайжон билан муносабатларни нормаллаштириш ва Туркия билан алоқаларни тиклаш борасида мулоқот қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Қорабоғ

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг