Парижликларнинг илк трансфери: ПСЖ “Барса”ни “доғда қолдирди”

Спорт 9826
image

Франциянинг ПСЖ клубининг мавсумлар оралиғидаги илк трансфери эълон қилинди. Яқинда “Ливерпуль” билан шартномаси ўз ниҳоясига етиб, эркин агентга айланган Жоржиньо Вейналдум парижликлар сафига текинга кўчиб ўтди

Нидерландиялик ярим ҳимоячи янги клуби билан 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномага имзо чекди. 

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” клуби футболчига икки мавсумдан бери қизиқиб келаётганди, бироқ ПСЖнинг йирик маош таклиф қилиши оқибатида Вейналдум “Барселона”нинг таклифидан воз кечди.

Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда Жоржиньо “Ливерпуль” сафида барча учрашувларда жами 38 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 495
Рейтинг: 3
t
×