Паралимпиянинг 1-кунида ўзбекистонлик спортчилар қандай натижа қайд этди?

Спорт 6486
image

Бугун, 25 август куни Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг дастлабки кунида 5 нафар ўзбекистонлик паралимпиячи пара сузиш спорт тури бўйича баҳсларда иштирок этди.

Эркаклар ўртасида 100 метр масофага баттерфлай усулида сузиш бўйича Ислом Асланов ва Музаффар Турсунхўжаев саралашдан муваффақиятли ўтди. Финалда эса Ислом 3-ўринни, Музаффар 5-ўринни қайд этди. Асланов бу масофага 57,12 сония, Турсунхўжаев эса 57,44 сония вақт сарфлади.

Аёллар ўртасида 100 метр масофага баттерфлай усулида сузиш бўйича баҳсларида эса 3 нафар ўзбекистонлик спортчи – Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Нигорахон Мирзоҳидова ҳамда Муслима Одилова иштирок этди. Улар орасида фақатгина Шоҳсанамхон Тошпўлатова финалга йўлланмани қўлга киритди. Шохсанамга ҳал қилувчи финал босқичида 1:06.21 сония вақт билан 4-ўринни эгаллади.

Эртага, 26 август куни яна 4 нафар ўзбекистонлик спортчи Паралимпия ўйинларида иштирок этади. Жумладан, эркаклар ўртасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича S13 классда Музаффар Турсунхўжаев ва Ислом Асланов, аёллар ўртасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича S13 классда Шоҳсанамхон Тошпўлатова ва Нигорахон Мирзоҳидова саралаш баҳсида стартга чиқади. Уларнинг баҳслари эрта тонг, соат 06:35 дан кейин старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 299
Рейтинг: 3
t
×