Паралимпия ўйинлари стартига оз қолди: Ўзбекистон нечта спорт турида иштирок этади?

Спорт 8253
image

Хабарингиз бор, кеча, 8 август куни Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ўз якунига етди. Унда ер юзининг 206 та мамлакатидан 12 ярим минг нафарга яқин атлетлар ўзаро медаллар учун кураш олиб борди.

Олимпиада якунларига кўра, Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида учта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритди ва жаҳон рейтингида 32 ўринни эгаллади.

Ана энди, бироз муддатдан сўнг, 24 август куни Япониянинг Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинларига старт берилади. Унда ер юзининг турли ҳудудларидан келган беш мингга яқин спортчилари 540 дона медаллар тўплами учун кураш олиб боради. Токио шаҳри айни дамда ушбу мусобақа учун тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон номидан иштирок этаётган паралимпиячилар Паралимпия ўйинларида тарихда илк бор умумий саккизта спорт турида иштирок этмоқда.

Ўтган сафарги Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик 32 та паралимпиячи умумий 5 та спорт туридан баҳсларга киришган ва 31 та медалга сазовор бўлган ҳолда умумжамоа ҳисобида 16-ўринни қўлга киритган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 583
Рейтинг: 3
t
×