Пара дзюдочи Учқун Қуронбоев ярим финалга йўл олди

Спорт 1549
image

Токиода бўлиб ўтаётган ёзги Паралимпия ўйинларида пара дзюдочилар бугун, 27 августдан бошлаб баҳсларга киришди. 

Биринчи кунги баҳсларда эркаклар 60 ва 66 кг вазн тоифаларида медаллар учун кураш олиб боришмоқда.

66 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик дзюдочи Учқун Қуронбоев дастлабки босқичдан озод этилганди. У чорак финалда япониялик Южиро Сетога қарши татамига чиқиб, 55 сония ичида 2 та “вазари” баҳосини ишлади ва ғалаба қозонди.

Энди ярим финалга йўл олган спортчи украиналик Давид Хоравага қарши баҳс олиб боради.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3
t
×